Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Xiaomi одамларни танийдиган ақлли кондиционерни тақдим этди

0

Хитойнинг Xiaomi компанияси Мижиа бренди остида янги ақлли кондиционерни тақдим этди. Мижиа Ҳуман-Сенсинг Wинд 1.5HP AC деб номланган ушбу қурилма хонадаги одамларни аниқлаш ва шунга мос равишда ҳароратни автоматик созлаш хусусиятига эга. Бу ҳақда rozetked.me хабар беради.

Янги кондиционер нафақат ҳароратни, балки ҳаво оқимини ҳам одамларнинг жойлашуви ва ҳаракатига қараб ўзгартира олади. Масалан, қурилмада ҳаво оқимини тўғридан тўғри одамга йўналтириш ёки аксинча, юзга пуфламаслик учун ҳаво йўналишини буриш режимлари мавжуд.

Агар хонада ҳеч ким бўлмаса, тизим автоматик равишда қувватни тежаш режимига ўтади. Бу эса электр энергиясини сезиларли даражада иқтисод қилиш имконини беради.

Кондиционернинг қуввати 1,5 от кучига тенг бўлиб, ишлаш жараёнидаги шовқин даражаси 16 децибелдан ошмайди. Қурилмани овозли буйруқлар орқали ёки Mi Home иловаси ёрдамида бошқариш мумкин. Шунингдек, у ҲйперОС экотизимига тўлиқ интеграция қилинган.

Янги ақлли кондиционернинг расмий нархи 3899 юанни ташкил этади. Бироқ ҳозирда Xiaomi Mall интернет дўконида харидорлар уни 2399 юан эвазига харид қилишлари мумкин. Эслатиб ўтамиз, компания ўтган йилнинг баҳорида ҳам шунга ўхшаш ақлли кондиционерни, яқинда эса ақлли вентиляторни намойиш этган эди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *