Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Юлдуз футболчи «Манчестер Сити»ни тарк этишга қарор қилди

0

Жорий мавсум якунлангач, "Manchester Siti" жамоаси ўзининг етакчи футболчиларидан бирини йўқотади. Машҳур журналист Маттео Мореттонинг хабар беришича, португалиялик ярим ҳимоячи Бернарду Силва фаолиятини бошқа клубда давом эттиришга қарор қилган. Томонлар ўртасида янги шартнома бўйича музокаралар олиб борилмаётгани футболчининг кетиши деярли аниқ эканини кўрсатмоқда.

Бернарду Силва "Manchester Siti" сафида 2017 йил июль ойидан буён тўп суриб келмоқда. У жамоанинг ўйин услубида муҳим ўрин тутади ва жорий мавсумда сардорлик вазифасини ҳам бажармоқда. Хосеп Гвардиола қўл остида у 446 та расмий учрашувда майдонга тушиб, 75 та гол уришга ва 77 та голли узатмани амалга оширишга муваффақ бўлди. Тажрибали футболчи эндиликда янги чақириқларни қабул қилиш мақсадида эркин агент сифатида бошқа жамоа сафига ўтишни режалаштирмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *