Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Мишел Платини VAR тизимини кескин танқид қилди

0

UEFA собиқ президенти ва француз футболи афсонаси Мишел Платини замонавий футболда VAR тизимидан фойдаланиш тартибига нисбатан ўзининг танқидий фикрларини билдирди. Унинг таъкидлашича, видео такрорлар тизими ўйиннинг табиий руҳини бузмоқда ва ҳакамлик тизимини мураккаблаштириб юбормоқда.

Платини «After Foot» дастурига берган интервьюсида VAR тизимини фақатгина инсон кўзи билан аниқлаш қийин бўлган вазиятларда, хусусан, офсайдлар ва чизиқли эпизодларда қўллаш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади. Унинг фикрича, технологиялар футболнинг асосий қоидаларини ўзгартириб юбормаслиги керак.

Айниқса, қўл билан ўйнаш ҳолатларида VAR аралашувидан чарчаганини яширмаган собиқ футболчи, бу борадаги қоидаларнинг тез-тез ўзгариши ўйин сифатига салбий таъсир кўрсатаётганини қайд этди. Унинг сўзларига кўра, қўл билан ўйнаш тасодифий ёки қасддан бўлиши мумкин, аммо VAR туфайли ҳакамлар ҳар бир вазиятни ҳаддан ташқари чуқур таҳлил қилишга мажбур бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, VAR тизими 2018 йилда халқаро миқёсда расман қабул қилинган эди. Ўша вақтдан буён ушбу тизим футбол оламида баҳс-мунозараларга сабаб бўлиб келмоқда. Кўплаб мутахассислар ва мухлислар ҳам худди Платини сингари, технологиялар ўйиннинг динамикасини секинлаштираётганидан шикоят қилишади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *