Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

АҚШ ҳарбийлари Эроннинг 16 та катерини йўқ қилди

0

АҚШ ҳарбийлари Ормуз бўғози яқинида Эроннинг 16 та миналовчи катерини йўқ қилди. Бу ҳақда 10 март куни АҚШ Қуролли кучлари Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) маълум қилди. Зарбалар Эроннинг минтақадан нефт ташувчи кемалар ўтадиган Ормуз бўғозини миналаштириш ниятида экани ҳақидаги хабарлар ортидан берилган. Бу ҳақда tengrinews.kz хабар беради.

АҚШ президенти Доналд Трамп ҳам ўзининг ижтимоий тармоғида Эрон кемалари йўқ қилинганини тасдиқлади. CENTCOM эса катерларга зарба берилгани акс этган видеони эълон қилди. Яқин Шарқдан нефт ташиш учун энг муҳим йўлаклардан бири бўлган Ормуз бўғози Исроил ва АҚШнинг Эронга қарши уруши бошланганидан бери фуқаролик кемалари томонидан деярли ишлатилмаяпти.

10 март тонгида Ислом инқилоби посбонлари корпуси АҚШ ва Исроил ҳужумлари давом этар экан, минтақадан бир литр ҳам нефт экспорт қилинишига йўл қўймаслигини билдирди. Шундан сўнг АҚШ разведкасига таяниб, Эрон Ормуз бўғозини миналаштиришга тайёргарлик кўраётгани хабар қилинди. Доналд Трамп Теҳронни бу ҳаракати учун мисли кўрилмаган оқибатлар кутаётгани ҳақида огоҳлантирди.

Эслатиб ўтамиз, Исроил ва АҚШ 28 феврал куни Эронга қарши йирик ҳужумларни бошлаган эди. Ҳарбий ҳаракатларнинг илк кунида Эрон олий руҳонийси оятуллоҳ Али Хоменей ва бир қатор юқори мартабали амалдорлар ҳалок бўлди. Унинг ўрнини 56 ёшли ўғли Можтаба Хоменей эгаллади. Бунга жавобан Эрон ҳам Исроил ҳудуди ва АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларига зарбалар бермоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *