Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Қўқонлик табиб" Иқбол Солиев Озарбойжонда қўлга олинди

0

"Қўқонлик табиб" номи билан танилган Иқбол Солиев Озарбойжон пойтахти Бокуда қўлга олингани ҳақида маълумотлар тарқалди. Бу ҳақда маҳаллий манбалар хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, у Бокудаги Bİ-ES VİP клиникасида ўз усули асосида одамларни қабул қилиб, даволаш ишларини олиб борган. Айтилишича, у бир қабул учун 60 манат, яъни тахминан 430 минг сўм миқдорида ҳақ олган.

Хабарларга кўра, қисқа вақт ичида табиб сифатида танилган Солиевнинг қабулига Бокуда ҳам катта навбатлар пайдо бўлган. Кўплаб одамлар унинг даволаш услубига қизиқиш билдиргани айтилмоқда.

Бироқ вазият маҳаллий ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эътиборини тортган. Маълумотларга кўра, Озарбойжон полицияси Иқбол Солиевнинг қўлга олинганини расман тасдиқлаган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан қўшимча маълумотлар аниқланмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *