Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

11 синф ўқувчиси ўлдирилишида беш нафар ўсмир гумон қилинмоқда

0

Бекобод шаҳрида 11 синф ўқувчисининг вафоти юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг билдиришича, воқеа бир неча вояга етмаган ўсмирлар ўртасида келиб чиққан оғзаки жанжал натижасида содир бўлган.

Ҳодиса чоғида жабрланувчига ошхона пичоги билан ўнг ва чап кўкрак қисмига жароҳат етказилган. Вафот этган ўқувчи зудлик билан тиббиёт муассасасига олиб борилган бўлса-да, кўрсатилган ёрдам натижа бермаган.

11 март куни Бош прокуратура Жиноят кодексининг 97 моддаси (қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилганини ва дастлаб гумон қилинаётган вояга етмаган шахс процессуал тартибда ушланганини маълум қилган.

12 март куни эса иш доирасида жами 5 нафар вояга етмаган шахсга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Вафот этган ўқувчининг яқинлари Kun.uz билан суҳбатда, болалар низолашгандан кейин бошқа мактаб ўқувчилари 5 киши бўлиб келганини билдирган. Уларнинг 3 нафари шаҳардаги 3-мактаб ўқувчилари, 2 нафари эса техникум талабалари эканлиги маълум бўлган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *