Тошкентдаги бугунги ҳаво сифати ҳақида IQAir маълумот берди
14 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво сифати саломатлик учун хавфли даражага етиб, аҳолига эътиборли бўлиш зарурлиги ҳақида маълумот берилди.
IQAir платформасининг реал вақт маълумотларига кўра, маҳаллий вақт билан соат 10:00 да Тошкентда ҳаво сифати индекси (АҚИ) 151 ни ташкил этди ва “Unhealthy” – зарарли тоифасига киради. Асосий ифлослантирувчи модда ПМ2.5 бўлиб, унинг концентрацияси 55,5 мкг/м³ ни ташкил этган. Бу Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг йиллик тавсия этилган кўрсаткичидан 11,1 баробар юқори.
IQAir тавсияларига кўра, аҳоли очиқ ҳавода жисмоний фаолликни чеклаши, деразаларни ёпиб туриши, ташқарида ниқоб тақиши ва хона ичида ҳаво тозалаш ускуналаридан фойдаланиши керак.
Ўзгидромет маълумотларига кўра, Ўзбекистонда атмосфера ҳавосини мониторинг 26 шаҳардаги 66 та стационар пост ва 23 та автоматик станция орқали олиб борилади. Кузатувлар маҳаллий вақт билан кунга уч марта – 07:00, 13:00 ва 19:00 да амалга оширилади.
