Бағдоддаги АҚШ элчихонасига дрон ҳужуми ким томонидан амалга оширилди?
0
Маҳаллий оммавий ахборот воситалари хабар беришича, Бағдоддаги АҚШ элчихонасига дронлар ёрдамида ҳужум уюштирилган. Зарба натижасида ҳудудда ёнғин содир бўлган ва бино устида қуюқ қора тутун кўтарилган.
Ҳозирча ҳужум ким томонидан амалга оширилгани номаълум.
Ироқ хавфсизлик кучлари пойтахт марказидаги “яшил ҳудуд”ни тўлиқ ёпиб қўйган. Ушбу ҳудудда Ироқнинг кўплаб давлат идоралари, шунингдек, бир қатор мамлакатларнинг дипломатик ваколатхоналари жойлашган, жумладан АҚШ элчихонаси ҳам.
Ҳозирда ҳудуд хавфсизлиги таъминланмоқда ва ҳодиса тафсилотларини аниқлаш бўйича ишлар давом этмоқда.
