Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ўзбекистонда AI-92 бензини кескин қимматлади

0

Ўзбекистонда AI-92 маркали бензин нархи бир кунда сезиларли даражада ошди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси эълон қилган сўнгги маълумотларда қайд этилди.

Маълум қилинишича, AI-92 бензинининг бир тоннаси нархи бир кун ичида 7,4 фоизга қимматлаб, 12,72 миллион сўмга етган.

Нарх ошиши савдо ҳажмининг камайиши билан бир вақтга тўғри келган. Биржа маълумотларига кўра, бензин савдоси ҳажми икки баравардан кўпроққа қисқарган. Масалан, 13 март куни бозорда 3784 тонна бензин сотилган бўлса, 10 март куни бу кўрсаткич атиги 1835 тоннани ташкил этган.

Иқтисодчи Отабек Бакиров ўз ижтимоий тармоқдаги саҳифасида ёқилғи бозоридаги ҳолатни танқид қилди. Унинг таъкидлашича, нефть нархларининг ўсиши монополияга эга компаниялар учун қўшимча баҳонага айланган.

Бакиров шунингдек, метан қуйиш шохобчаларининг қачон иш бошлаши ҳақида аниқ маълумот берилмаган ҳолда ёпиб қўйилгани ҳам вазиятни янада мураккаблаштирганини таъкидлаган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *