Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

"Ювентус" сафарда "Удинезе"ни мағлуб этиб турнирда юқорилади (видео)

0

Италия А Сериясининг 29-турида «Ювентус» сафарда «Удинезе» жамоасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли ва муросасиз кечган баҳсда туринликлар минимал ҳисобда ғалаба қозониб, муҳим уч очкони қўлга киритди.

Учрашув тақдирини ҳал қилган ягона гол 38-дақиқада киритилди. Жереми Бога рақиб ҳимоячиларидан устун келиб, аниқ зарба билан тўпни дарвоза тўрига жойлади ва жамоасини олдинга олиб чиқди. Шу тариқа биринчи бўлимдаёқ «Ювентус» устунликни қўлга олди.

Иккинчи бўлимда ҳам туринликлар бир неча бор хавфли ҳужумлар уюштирди. Жумладан, Франсишку Консейсау гол урган бўлса-да, ҳакамлар ушбу эпизодни текшириб, голни ҳисобга олмади. Шунга қарамай, «зебралар» ҳисобни сақлаб қолишга муваффақ бўлди.

Якунда 1:0 ҳисобидаги ғалаба «Ювентус»га турнир жадвалидаги ўрнини яхшилаш имконини берди. Турин клуби очколари сонини 53 тага етказиб, 4-поғонага кўтарилди. «Удинезе» эса 36 очко билан ҳозирча 11-ўринда қолмоқда.

А Серия. 29-тур
Удинезе — Ювентус 0:1
Гол: Бога 38.

Ювентус: Перин, Калулу, Бремер, Келли, Маккенни, Локателли, Тюрам, Камбязо, Консейсау (Миретти, 79), Бога (Гатти, 79), Йилдиз (Костич, 90+2).















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *