"Манчестер Сити" "Вест Ҳэм"ни енга олмади: Ҳусанов 90 дақиқа ўйнади...
Англия Премьер-лигасининг 30-турида «Манчестер Сити» Лондонда «Вест Ҳэм» меҳмони бўлди. Қизиқарли ва курашларга бой кечган ушбу баҳс якунида жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг натижа қайд этди.
Учрашувнинг илк голи 31-дақиқада киритилди. Бернарду Силва аниқ зарба билан меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Бироқ мезбонлар жавобни узоқ куттирмади. Орадан тўрт дақиқа ўтиб, Константинос Мавропанос муваффақиятли зарба билан ҳисобни тенглаштирди. Шу тариқа биринчи бўлимдаёқ учрашув тақдири ҳал бўлиб, кейинги дақиқаларда жамоалар гол уришга муваффақ бўла олмади.
Мазкур беллашувда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ҳам иштирок этди. У майдонда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилиб, жамоаси ҳимоя чизиғида ишончли ўйин намойиш этди.
Бу натижадан кейин Хосеп Гвардиола бошқараётган «Манчестер Сити» очколари сонини 61 тага етказди ва турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Вест Ҳэм» эса ҳозирча 29 очко билан 17-поғонада жойлашган.
АПЛ. 30-тур
Вест Ҳэм — Манчестер Сити 1:1
Голлар: Мавропанос 35 — Силва 31.
Вест Ҳэм: Ҳерманн, Ван-Биссака, Мавропанос, Дисаси, Тодибо, Диуф, Соучек, Фернандес, Пабло (Магасса, 64), Боуэн, Кастелланос (Траоре, 75).
Манчестер Сити: Доннарумма, Нунес, Ҳусанов, Геҳи, Аит-Нури (Доку, 60), Родри, Силва (Рейндерс, 75), О’Райли, Мармуш (Шерки, 60), Семенё (Фоден, 75), Ҳоланд.
