Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Ароқчи: Эвин қамоқхонасидаги АҚШ фуқароларига таҳдид нимага боғлиқ?

0

Эрон расмийси Аббос Ароқчи Америка телеканалларидан бирига берган интервюсида Теҳронда сақланаётган АҚШ фуқаролари ҳақидаги саволга жавоб берди.

Суҳбат давомида бошловчи Эвин қамоқхонасида ҳозирда тўрт нафар Америка фуқароси сақланаётганини эслатиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланганми ёки йўқми, деган саволни ўртага ташлади.

Бу саволга жавоб берган Аббос Ароқчи уларнинг хавфсизлиги айрим омилларга боғлиқ эканини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, агар ташқи ҳужумлар содир бўлмаса, маҳбуслар учун хавф туғилмайди.

«Агар АҚШ ва Исроил бизнинг қамоқхоналаримизни бомбаламаса, улар хавфсиз бўлади», — деди Ароқчи.

Маълумки, Эвин қамоқхонаси Эрон пойтахти Теҳронда жойлашган бўлиб, мамлакатдаги энг машҳур ва қатъий тартибли қамоқхоналардан бири ҳисобланади. У ерда турли жиноятларда айбланган маҳаллий ва хорижлик фуқаролар сақланади.

Эрон расмийсининг мазкур баёноти эса ушбу масаладаги вазиятга янада ойдинлик киритгани айтилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *