Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Таровеҳ намозларида хизмат қилган 3600 қори алоҳида рағбатлантирилди

0

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарорига биноан, Рамазон ойида диний соҳа ходимларига катта моддий рағбат берилди. “Вақф” фонди орқали мамлакатдаги қарийб 20 минг нафар диний ходимларга жами 80 миллиард сўмдан зиёд маблағ ажратилган.

Жумладан, мамлакат бўйлаб таровеҳ намозларида Қуръон хатм қилган 1800 та масжидда хизмат қилган 3600 нафардан ортиқ қориларнинг ҳар бирига 10 миллион сўмдан ҳадъя топширилган.

Шунингдек, Уламолар кенгашининг 100 дан ортиқ фахрий аъзоларига ҳам 10 миллион сўмдан моддий рағбат берилган.

Республикадаги жоме масжидлари имом-хатибларига 7 миллион сўм, мударрисларга 4 миллион сўм, отинойи ва маҳалла муллаларига эса 2 миллион сўмдан ҳадъя берилган. Масжидларда фаолият юритувчи муаззин, қоровул ва тозаловчиларга 1 миллион сўмдан ажратилган.

Бу ташаббус Рамазон ойида диний ходимларни рағбатлантириш ва уларнинг хизматини эътироф этиш мақсадида амалга оширилган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *