Добавить новость
smi24.net
World News in Uzbek
Март
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Тожикистонда Рамазон ҳайити қачон нишонланиши маълум бўлди

0

Тожикистонда 2026 йил учун муқаддас Рамазон ойи 29 кун давом этади, шунингдек Ийд ал-Фитр (Рамазон ҳайити) байрами 20 март куни нишонланиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Asia-Plus” нашри мамлакат Дин ишлари, анъана ва маросимларни мувофиқлаштириш қўмитасига таяниб хабар берди.

Манба маълумотларига кўра, 17 март куни мамлакат Уламолар кенгаши йиғилиши ўтказилган ва шу қарор қабул қилинган. Уламолар кенгаши қарорига мувофиқ, Тожикистоннинг барча масжидларида Рамазон ҳайити намози 20 март куни эрталаб соат 7:30 да бошланади.

Шу куни мамлакатда дам олиш куни сифатида эълон қилинади. Йиғилишда имом-хатибларга ваъзларида муҳтожларга моддий ёрдам кўрсатиш, байрам кунларида исрофгарчиликка йўл қўймаслик ва тежамкорлик масалалари ҳақида таълим бериш топширилган. Шунингдек, барча имом-хатибларга Уламолар кенгашининг табрик матнини аҳолига етказиш вазифаси юклатилган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *