Россиялик депутат оиладаги зўравонликни Жиноят кодексидан чиқариб ташлашни таклиф қилмоқда
Рус матбуотининг ёзишича, агар депутат Мизулинанинг лойиҳаси маъқулланса, оиладаги зўравонлик айбланган шахслар Жиноят кодекси бўйича эмас, балки Маъмурий кодекс бўйича жавобгарликка тортилади.
Елена Мизулина 2013 йилда қабул қилинган “гомосексуализм ташвиқоти тўғрисида”ги баҳсли қонуннинг ҳам муаллифи бўлиб ҳисобланади. Бу қонун Россияда ҳам, хорижда ҳам кўп танқид қилинган, жаҳондаги қатор лидерлар эса шу туфайли 2014 йилда Сочидаги Олимпиада очилиш маросимига келмагандилар.
