Добавить новость
smi24.net
Новости по-русски
Июль
2016

Анқара 100 дан ортиқ оммавий ахборот воситасини ёпмоқчи

0
Туркия расмийлари чоршанба куни мамлакатда юздан ортиқ оммавий ахборот воситаси ёпилиши ҳақида эълон қилдилар. CNN Turk хабарига кўра, уч ахборот агентлиги, 16 та телеканал, 30 чоғли нашриёт уйи ва 40 дан зиёд кундалик газета фаолиятини тўхтатади.


Айрим оммавий ахборот воситалари ишига қўйилган тақиқ Туркияда ҳарбий тўнтариш уринишидан кейин жорий қилинган фавқулодда вазият тартиби билан боғлиқ. Тақиқланган оммавий ахборот воситаларининг айримлари Фатҳуллоҳ Гуленга хайрихоҳ ҳисобланмиш одамларга алоқадор бўлган Feza медиахолдингига киради. Туркия расмийлари Гуленни исён ҳозирлаганликда айбламоқдалар.


16 июлга ўтар кечаси Туркияда ҳарбий тўнтариш уриниши содир бўлган, расмийлар исённи бостирганлар. Исёнга алоқадорликда гумонланиб 15 мингдан зиёд одам қўлга олинган.


27 июль куни турк расмийлари бир ярим мингдан кўпроқ ҳарбий ишдан бўшатилганини, улар орасида юздан кўпи юқори лавозимли ҳарбийлар эканини эълон қилди. 














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *