Добавить новость
smi24.net
Hordiq.uz
Август
2018

Новости за 29.08.2018

Оёқ терлашидан халос бўлишнинг оддий усули

Hordiq.uz 

1. Пойафзалларни ечгандан сўнг ичи ва тепа қисмидаги чанг ва ғуборларни нам мато билан артиб юборинг, кейин махсус антибактериал салфеткалардан битта донадан олиб, пойафзал ичига жойлаштирасиз-да, уларни полиэтилен салафанга солиб қўясиз. Эрталаб оёқ кийимларни кийи%Dt%G4а`D0 ввал салфеткаларни олиб ташлайсиз.  Ушбу тадбирни ҳар куни кечқурун бир ҳафта давомида бажарасиз. 2.Идишга сиркадан озгина миқдорда қуясиз ва матони […]

Ислом Каримов номидаги кутубхона ўз ишини бошлади

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти Ислом Каримов номидаги кутубхона ўз ишини бошлади. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар бермоқда. Кутубхона ўзига хос тарихга эга бинода жойлашган. Истиқлолнинг дастлабки йилларида Ўзбекистон Республикасининг биринчи президенти бу бинода кенг жамоатчилик вакиллари билан учрашган, хорижий давлатларнинг мамлакатга ташриф буюрган дастлабки делегацияларини қабул қилган. Бу ерда Ислом Каримов чет эл давлатларининг биринчи […]

Азага айланган тўй (видео)

Hordiq.uz 

Жамиятда шундай иллатлар борки, уларга қарши қанчалик курашманг, тақиқламанг, аксинча илдиз отиб бораверади. Инсонни ҳайрон қолдирадигани эса, бундай иллатларни давом эттираётганлар ундан фақатгина моддий, маънавий ва жисмоний зарар кўришини билсада, унга эргашаверади. Ижтимоий тармоқларда автохалокатга учраган тўй кортежи видеоси пайдо бўлди. Бир-бирини қувиб ўтиб бутун йўлни эгаллаб кетаётган тўй кортежининг машиналаридан бирини қарама-қарши томондан келаётган […]

Тошкентда тротуарда машина бошқарган ҳайдовчини дўппослашди

Hordiq.uz 

Тошкентда тротуарда машина бошқарган ҳайдовчини дўппослашди. Бу ҳақда Daryo. uz нашри хабар бермоқда. Маълум бўлишича, 26-август куни тахминан 13:40 да Чилонзор туманида Хоразм вилоятида яшовчи 23 ёшли Мирзабек О. ўз автомобили билан торотуарда ҳаракатланган. Натижада Мирзабек ва бошқа бир фуқаро ўртасида низо келиб чиққан, унда ҳайдовчи тан жароҳатлари олган ва касалхонага етказилган. Ушбу ҳолат бўйича […]

Бир гуноҳкор йигитнинг тавбаси

Hordiq.uz 

Шайх Муҳаммад Азийм Ҳасалпурий ҳафизаҳуллоҳ айтадилар: Ибн Қудома “Китабут-таввабийн”да ёзадилар: “Бир шахс Ҳазрат Иброҳим бин Адҳам раҳматуллоҳи алайҳнинг ҳузурларига келиб: “Эй, Абу Исҳоқ! Мен ўзимга ўзим жуда кўп зулм қилдим. Менга шундай гап айтингки, қалбга таъсир қилсин ва мен гуноҳлардан воз кечайин”, – деди. Ҳазрат: “Агар сен беш нарсани қабул қилиб олсанг ва уларга қодир […]

Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 29 август куни Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига ташриф буюрди. Президент ушбу ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий объектлар билан танишади.

GM Uzbekistan Nexia ва Malibu ишлаб чиқаришни кескин оширади

Hordiq.uz 

Деярли бир ойлик танаффусдан сўнг қайти иш бошлаган GM Uzbekistan компанияси Ўзбекистон Республикаси бозоридаги ҳаридорлар талабларини қондириш мақсадида, талаб юқори бўлган автомобиллар моделларини ишлаб чиқариш хажмларини ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Ҳусусан, General Motors Uzbekistan АЖ томонидан механик узатмали Nexia автомобилларини ишлаб чиқариш хажмлари август ойидан бошлаб 3 501 донага, сентябрь ойида эса 4 143 […]



​Шерали Жўраев, Фаррух Зокиров, Юлдуз Усмонова ва бошқалар мукофотланди..

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг йигирма етти йиллиги муносабати билан фан, таълим, соғлиқни сақлаш, адабиёт, маданият, санъат, маънавият ва маърифат ҳамда ижтимоий соҳалар ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисидаги Президент фармони имзоланди. Халқимизнинг илмий-интеллектуал салоҳияти ва маънавиятини юксалтириш, таълим, маданият, адабиёт, санъат, соғлиқни сақлаш соҳаларини ривожлантиришдаги хизматлари, Ватанимиз мустақиллигини, юртимиздаги тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш... Читать дальше...

“Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг республика босқичи ўтказилди (+ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Hordiq.uz 

Пойтахтимизда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партяси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 27 йиллигига бағишлаб “Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Республика босқичи ўтказилди. Қайд этилганидек, O‘zLiDeP тадбиркорлик – бу ҳар бир оила ва жамият фаровонлиги, барқарор ривожланиши ва мустаҳкамлиги гаровидир. Шу муносабат билан партия томонидан […]

Байрам кунлари Тошкентнинг айрим кўчаларида транспорт ҳаракати вақтинчалик чекланади

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 27 йиллиги байрами тантаналарини ўтказиш вақтида жамоат тартибини сақлаш ҳамда йўлларда ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш мақсадида баъзи кўчаларда барча турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати чекланади. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда. 2018 йил 31 август куни: — Амир Темур кўчаси – Ислом Каримов кўчасидан Навоий кўчасигача — Бухоро кўчаси – Тарас Шевченко […]

Пике: «Англияга қайтиш ҳақида ўйламаяпман»

Hordiq.uz 

«Барселона» ҳимоячиси Жерар Пике клубини тарк этиб, Англияга қайтиш ҳақида ўйлаётгани йўқ. Унинг бу ҳақдаги сўзларини Daily Star нашри эълон қилган. Эслатиб ўтамиз, Пике 2004-2008 йилларда «МЮ»да тўп сурган. «Англияга қайтаман, деб ўйламайман. Сабаби «Барселона»да ўйнаш мен учун қулай. Менинг уйим, оилам, дўстларим шу ерда. Ўзим эса доим орзу қилган клубим шарафини ҳимоя қиляпман. Яна […]

СИНГАПУРЧА ҲАЙРАТ

Hordiq.uz 

— Ассалому алайкум, сирдошим! Бу мактубни ёзишимда дўстим катта ёрдам берди. Негаки мен ўзбек тилини у даражада мукаммал билмайман. Ўзбекистонга Сингапурдан шартнома асосида ишлаш учун келганман. Нефть қазиб олиш қудуқларидаги объектлар устида иш олиб борамиз. Келганимга яқинда бир йил бўлди, аммо дунёқарашим ўн баравар ошди. Атрофимизда бирор дарахт ёки ўсимлик ўсмайди. Чўлдамиз. Биз хориждан […]

ИТНИНГ САДОҚАТИ…

Hordiq.uz 

Америкалик Женнифер Орр исмли аёл 21 яшар қизи Саманта билан бирга Колорадо штатида автоҳалокатга учраганди. Бунга тоғ йўли бўлгани боис тепадан каттакон тош учиб тушиши сабаб қилиб кўрсатилган. Аёл ўзини йўқотиб рулни жарлик томонга буриб юборган. Ҳалокат оқибатида 43 ёшли Женнифер ҳалок бўлди. Қизи эса жиддий жароҳат билан касалхонага ётқизилди. Машинада аёлнинг Бентли лақабли […]

КАБОБНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИ УЧУН КУТИЛМАГАН ХАВФИ…

Hordiq.uz 

Оксфорд университетининг бир гуруҳ олимлари яқинда ҳар биримиз севиб истеъмол қиладиган, ҳатто орзулаб чарчамайдиган егулик устида изланишлар олиб боришди. Бу кабоб эди. Лаборатория текширувлари, қолаверса, изланишларда иштирок этган минглаб кўнгиллиларни назоратдан ўтказиш кабобнинг ҳам фойдаси, ҳам зарари борлигини аниқлаб берди. Олимлар бу сафар кабобнинг зарарига кўпроқ эътибор қаратишди. Айтишларича, агар кабоб кўмирда тайёрланса, бу […]

Олимлар: «Соғлом турмуш тарзи эрта ўлишга олиб боради…»

Hordiq.uz 

Польшадаги Лодза тиббиёт университети олимлари узоқ муддат давом этган тадқиқотларни якунлашди. Натижада тадқиқот муаллифлари соғлом турмуш тарзига қаттиқ амал қилувчилар, яъни, кам углеводли парҳезга амал қилувчилар эрта ўлим топишини аниқлашибди. Тадқиқот ҳақиқатан жуда узоқ муддат давом этган ва 24 минг нафардан зиёд кўнгилли тадқиқотларга жалб этилганди. Уларнинг ўртача ёши 47, 6 га тенг бўлибди. […]

Одамнинг киндиги характерини, қанча умр кўришини айтиб бера оларкан…

Hordiq.uz 

Германиялик психолог Герхард Райбманнинг ишонч билан айтишича, одамни киндиги қандай кўринишдалигига қараб туриб баъзи ҳолатларни аниқлаш мумкин экан. Киндик эгасининг қанча умр кўриши ҳақида ҳам айтиб бериш хусусиятига эга эмиш. Масалан, киндик қисми қанчадир миллиметр атрофида ташқарига чиқиб турган бўлса, бу одам оптимист, жуда шинаванда, ўзига қаттиқ ишонадиганлар хилидан. Бундайлар ўртача 70-75 йил умр […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *