Добавить новость
smi24.net
Hordiq.uz
Апрель
2023

Новости за 18.04.2023

Илон Маск TruthGPT чат боти яратилганини эълон қилди

Hordiq.uz 

Америкалик тадбиркор Илон Маск ўзининг TruthGPT чат-ботининг «ҳақиқат изловчи» версиясини ишга тушириш режасини эълон қилди. “Мен TruthGPT деб атайдиган нарсани ёки коинотнинг моҳиятини тушунишга интиладиган энг ҳақиқат изловчи сунъий интеллектни ишга туширмоқчиман”, — дея Маскнинг телебошловчи Такер Карлсонга берган интервьюсидан иқтибос келтирган РИА Новости. Унинг таъкидлашича, коинотни тушунишга интилаётган сунъий интеллект одамларни йўқ қилиши даргумон. […]

Қозоғистон суди Назарбоевнинг укасини машина бозоридан “мосуво қилди”

Hordiq.uz 

Болат Назарбоевнинг Олмаотадаги “Барис” автобозори учун 2004-2019 йилларда давлат ерларини (жами 37,6 гектар) сотиб олиш бўйича амалга оширилган битимлар ноқонуний деб топилди. Суд қарори ҳозирча кучга кирмаган, дея хабар бермоқда @sputnikKZ.

Омбудсман ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари билан учрашди

Hordiq.uz 

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Феруза Эшматова ЕХҲТ ДИИҲБнинг Ўзбекистондаги референдумни кузатиш бўйича миссияси раҳбари, элчи Алберт Ёнссон билан учрашди. Учрашув давомида Омбудсман институтининг асосий фаолият йўналишлари ҳамда мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ва уларда юртдошларимизнинг иштирокига тўхталинди. Ушбу жараёнларда Инсон ҳуқуқлари бўйича Омбудсман ҳам фаол иштирок этиб ўз таклифларини бергани ва уларнинг аксарияти инобатга […]

ФИФА футбол бўйича ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати мезбонини маълум қилди

Hordiq.uz 

ФИФА 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг янги мезбонини маълум қилди. Унга кўра, Аргентина давлати ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади, дея хабар бермоқда ЎФА Ахборот хизмати. Ушбу йирик мусобақа жорий йил 20 май — 11 июнь саналарида ўтказилади. Маълум қилинишича, мусобақа санаси ўзгаришсиз қолади. Шунингдек, мундиалга қуръа ташлаш маросими 21 апрель куни Цюрихда бўлиб ўтади. […]

Нефротик синдромдан ишончли ҳимояланиш йўли топилди

Hordiq.uz 

Буюк Британиянинг Бристол университети олимлари буйрак етишмовчилиги профилактикасига доир янги усулни кашф қилди. Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ушбу методика пешобда оқсил миқдори кўпайиши ва альбумин даражаси пасайиши билан намоён бўладиган нефротик синдром ривожланиш хавфини камайтиради. Чунки ушбу аломатлар буйраклар фаолиятини издан чиқариши билан маълум. Олимлар фикрича, PAR-1 рецепторлари блокаторлари орқали мазкур касаллик ривожланишининг олдини олиш мумкин. Бристол […]

Ташқи ишлар вазирига ўринбосар тайинланди

Hordiq.uz 

Усмонов Бобур Масудович ташқи ишлар вазири ўринбосари этиб тайинланди. Б.Усмонов бунгача Президент Администрацияси, Президент ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти, Адлия вазирлиги ва бошқа тузилмаларда турли лавозимларда ишлаб келган.

Балиқчилик лойиҳаларига 50 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратилади

Hordiq.uz 

Бу ҳақда президент ўтказган йиғилишда айтиб ўтилди. Шунингдек, ????Ҳудудларда сут йиғиш марказлари ташкил этилади. Уларга камида 100 та аҳоли хонадони бириктирилади. ????Кластерлар томонидан 64 та чорвачилик комплекси барпо этилади. ????Паррандачидлик хўжаликларига озуқа ва айланма маблағлар учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан 35 млн $ йўналтирилади. ????Наслли жўжалар импортини қўллаб-қувватлаш учун субсиядия миқдори оширилади. ????Балиқчилик учун табиий […]

Пенсия: МДҲнинг қайси давлатида энг юқори?

Hordiq.uz 

Озарбайжон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳисоб-китобларига кўра, МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори пенсия Озарбайжонда – 249$. Энг кам нафақа пули эса Тожикистонда – 29$. Ўзбекистонда ўртача пенсия пули 94$ни ташкил этмоқда. Қозоғистон, Россия ҳам юқори пенсия тўланадиган мамлакатлар ТОП-3 талигида.



Goal «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгилади

Hordiq.uz 

Goal нашри 2023 йилги «Олтин тўп»га даъвогарлар рейтингини янгилади. Унга кўра, Лионель Месси ҳамон соврин учун асосий номзод сифатида кўрилмоқда.   «ПСЖ»нинг 35 ёшли аргентиналик форвардидан кейинги ўринларни «Манчестер Сити» голеадори Эрлинг Ҳоланд ва «ПСЖ» ҳужумчиси Килиан Мбаппе эгаллаб турибди.   Goal талқинига кўра, «Олтин тўп»га даъвогарлар топ-20лиги:   1. Лионель Месси («ПСЖ», аввалги ўрнида […]

Forbes дунёдаги энг бой аёллар рейтингини эълон қилди

Hordiq.uz 

Forbes журнали дунёнинг энг миллиардер аёллари рўйхатини эълон қилди. Бу сафар ҳам рўйхатдан миллиардерларнинг собиқ хотинлари ва меросхўрлари юқори ўринларни банд қилди.   Маълум қилинишича, кетма-кет учинчи йил «L’Oréal» косметика империяси асосчисининг набираси Франсуаза Беттенкур-Меерс биринчи ўринни эгаллаб турибди. Унинг бойлиги 80,5 млрд. долларни ташкил этди.   Иккинчи ўринни 59 млрд доллар билан тадбиркор Девид […]

Санъаткор неча балл йиғса, қайси унвонга лойиқ келиши аниқланади — Озодбек Назарбеков

Hordiq.uz 

Ўзбекистон Республикаси Маданият ва туризм вазири Озодбек Назарбеков эндиликда санъаткорларга унвон берилиши махсус портал орқали бўлишини маълум қилди.   «Икки йилдан бери бир янги лойиҳа устида ишлаяпмиз. Ҳозир бу лойиҳа бироз мураккаброқ. Бу система орқали санъаткорлар неча балл йиғса, қайси унвонга лойиқ келиши аниқланади», – деди у.   Вазирнинг таъкидлашича, санъаткорлар ижтимоий фаолликдан келиб чиқиб […]

Россияда мухолифатчи Владимир Кара-Мурза 25 йилга қамалди

Hordiq.uz 

Москва шаҳар суди мухолифатчи сиёсатчи ва публицист Владимир Кара-Мурзага нисбатан айблов ҳукмини чиқарди. 17 апрель, душанба куни у 25 йилга озодликдан маҳрум этилди: 7 йил – «ҳарбий фейклар» учун, 3 йил – «номақбул» ташкилот фаолиятида иштирок этгани учун ва 18 йил – давлатга хиёнат бўйича жиноят иши юзасидан.   10 апрель куни сўнгги сўз билан […]

U-20 Осиё кубогида ғолиб бўлган ўзбекистонлик спортчи тақиқланган модда қабул қилгани аниқланди

Hordiq.uz 

Осиё футбол конфедерацияси Ўзбекистонда бўлиб ўтган U-20 Осиё кубоги бўйича тиббий хулосасини тақдим этди. Унга кўра, Ўзбекистон — Австралия учрашувидан кейинги допинг текширувда U-20 Ўзбекистон жамоасининг бир нафар футболчиси — Шаҳриёр Жабборовда тақиқланган модда аниқланган.   Ушбу текшурив “А”, яъни биринчиси ҳисобланиб, ундан сўнг “B” қўшимча текшируви ўтказилади. Айнан иккинчи текширувдан сўнг якуний қарор чиқарилади. […]

Намангандаги корхона катта миқдордаги газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди

Hordiq.uz 

Давлатобод туманида оҳак ишлаб чиқарувчи корхона қиймати 4 млрд сўмдан ортиқ ҳажмдаги газдан ноқонуний фойдаланган. Наманган шаҳри Давлатобод туманидаги корхона табиий газдан ноқонуний фойдаланган. Бу ҳақда «Ҳудудгазтаъминот» компанияси матбуот хизмати хабар берди. Nam Smart Servis компаниясига қарашли объект оҳак ишлаб чиқариш учун тармоққа яширинча уланган.   Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, умумий қиймати 4 миллиард сўмдан ортиқ […]

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист Мурод Хидир 84 ёшида вафот этди

Hordiq.uz 

Мурод Хидир 1939 йилда Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида туғилган. 1962 йилда Самарқанд давлат университетининг филология факултетини тамомлаган.   «Гулистон», «Шарқ юлдузи» ва «Санъат» журналларида ҳам фаолият юритган. «Сирли олам» журнали, «Қалб кўзгуси» ва «Соҳибқирон юлдузи» газеталарида еса бош муҳаррирлик вазифасини бажарган.   Шунингдек, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида турли лавозимларда ишлаб келган.   Мурод Хидир «Қирғоқлар», «Aму […]





СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *