16-20 октябрь кунлари Тошкентда «InnoWeek.uz–2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади
Шу йилнинг 16-20 октябрь кунлари энг йирик инновацион тадбир «InnoWeek.uz–2023» халқаро инновацион ғоялар ҳафталиги бўлиб ўтади.
Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.
«Креатив таълим ва инновациялар — Янги Ўзбекистон тараққиётининг асоси» шиори остида ўтказиладиган мазкур ҳафталикда маҳаллий ва хорижий компаниялар, дипломатик корпус вакиллари, инвесторлар, тадбиркорлар, халқаро экспертлар ҳамда ёш инноваторлар иштирок этади.
Ҳафталикда Арманистон, Беларус, Венгрия, Эрон, Корея, Молдова, Монголия, Озарбайжон, Россия, Туркия, Туркманистон, Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби 20 дан зиёд мамлакатнинг 50 га яқин йирик компания ва корпорацияларидан 250 дан ортиқ вакил иштирок этиши кутилмоқда.
Сиз ҳам ҳафталик доирасидаги тадбирларда иштирок этинг ва ўз салоҳиятингизни кўрсатинг.
Манзиллар:
«Alpomish» муз саройи
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги