Бирлашган Араб Амирлиги ҳамда яқин шарқда биринчи йирик ҳинд ибодатхонаси очилди
Бирлашган Араб Амирлиги ҳамда яқин шарқда биринчи йирик ҳинд ибодатхонаси Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди томонидан очилди.
БАА аҳолисининг деярли 40 фоизи (3,5 миллион киши) Ҳиндистондан келган муҳожирлардир. Ҳиндистоннинг асосий стратегик ҳамкори – БАА пойтахтида ҳинд ибодатхонасининг барпо этилиши Моди Муғал даврига оид вайрон бўлган тарихий масжид ўрнида Моди Аёдхядаги баҳсли ибодатхонани очганидан бир неча ҳафта ўтиб содир бўлди. Ҳар иккала ҳаракат ҳам Ҳиндистонда икки ой ичида бўлиб ўтадиган, учинчи муддатга сайланмоқчи бўлган сайловларда Моди ва унинг ҳинд миллатчи партиясини мустаҳкамлаш сифатида кўрилмоқда.