Англия Премьер-лигаси 27-тури доирасидаги яна бир марказий ўйинда турнир жадвалида 2-3-ўринларни эгаллаб турган «Лестер» ва «Манчестер Сити» клублари ўзаро тўқнаш келишди. Қизиқарли кечган учрашувнинг 62-дақиқасида VAR тизими орқали белгиланган пенальтидан Агуэро фойдалана олмаган бўлса, 77-дақиқада айнан Серхионинг ўрнига майдонга тушган Габриэл Жезус уч дақиқа ўтар-ўтмас Шмейхель дарвозасини ишғол этди – 0:1. Ушбу ғалабадан кейин Гвардиола жамоаси турнир жадвалидаги очколари сонини 57тага етказиб, 3-ўриндаги энг яқин таъқибчилари саналмиш «Лестер» билан орадаги фарқни 7 очкога етказишди. АПЛ. 27-тур. 22 февраль Лестер – Манчестер Сити 0:1 Гол: 0:1 – 80 Габриэл Жезус. Лестер – Шмейхель, Рикарду Перейра, Фукс, Эванс, Чилуэлл, Прат, Мэддисон, Тилеманс, Сеюнджю, Ихеаначо (Барнс, 46), Варди. Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Менди, Лапорт (Отаменди, 58), Фернандиньо, Родри Эрнандес, Гундўған, Бернарду Силва, де Брюйне, Маҳрез, Агуэро (Габриэл Жезус, 77).