Айни дақиқаларда Бирлашган Араб Амирликлари пойтахти Абу-Дабида "UFC 257" турнири бўлиб ўтмоқда. Ушбу жанг кечасининг асосий карди доирасида ҳамюртимиз Маҳмуд Мурадов октагонга кўтарилди. Америкалик Эндрью Санчесга қарши баҳснинг 3-раунди ўтиб бораётган бир пайтда ҳамюртимиз техник нокаут эвазига ғалаба қозонди. Ушбу жангни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг: ВИДЕО