Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2021

Конор Макгрегор: «Тез орада қайтаман, 2021 йилда мени яна кўрасиз» — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Фото: Getty Images Икки вазн тоифасида UFC собиқ чемпиони Конор Макгрегор 24 январь куни бўлиб ўтган UFC 257 мусобақасида Дастин Порьега қарши жанг олиб борди ва иккинчи раундда нокаутга учраб мағлуб бўлди. Жангдан сўнг ирландиялик яккакурашчи ўз фикрлари билан ўртоқлашди. «Узоқ вақт фаол бўлмагандим. Бир йилдан ошди. Оёқ зарбалари катта муаммо туғдирди. Мени 2021 йилда яна кўрасиз. Менга фаоллик керак. Оёққа туриш ва қайтиш керак, мен бу ишни қиламан. Бу зарбани қабул қиламан, бироқ бир қанча муддатдан кейин яна қайтаман. Ҳозир вақтни оилам билан ўтказишни хоҳлайман, дам оламан ва кейин яна ишга киришаман», — дейди Конор. Бу Порье ва Макгрегор ўртасидаги иккинчи жанг бўлди. 2014 йилда Конор рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. Макгрегор сўнгги бор 2019 йилнинг 19 январида Дональд Серронега қарши жанг қилган ва унда 40-сониядаёқ рақибини нокаутга учратганди. Порье эса июнь ойида Ден Ҳукерни мағлуб этганди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *