Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Июнь
2021

Вадим Абрамов истеъфога чиқарилдими? — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионати иккинчи саралаш босқичида қолиб кетди. Ушбу тарихий натижа футболимиз жамоатчилигига қаттиқ таъсир қилди. Саудияга қарши учрашувдаги мағлубиятдан сўнг Вадим Абрамовга танқид тошлари отилди. Тактика ва таркиб борасидаги қарори кескин қораланди. Ўз навбатида ишқибозлар Абрамовнинг қачон истеъфога чиқиши борасидаги мурожатлар кўпайди. Интернетда эса унинг тез орада лавозимидан озод этилиши борасидаги хабарлар тарқалди. Шуни айтишимиз мумкинки, Вадим Карленович Ўзбекистон миллий терма жамоасини қайта қўлга олганда, ЎФА билан қанча муддатга битим тузгани борасидаги саволга жавоб берганди. Яъни мутахассис ЖЧ саралаш якунигача деб айтган. Беллашувлар биз учун тугаганини ва натижа жуда ҳам қониқарсиз бўлганини инобатга олсак мураббийнинг терма жамоада қиладиган ишлари қолмаган. 19 июнь куни МОҚда ЎФАнинг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтади. Унда терма жамоанинг ЖЧ-2022 саралашидаги натижалари муҳокама қилинади ва ўзгаришлар маълум қилиниши кутилмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *