Қаршининг "Насаф" клуби ёзги трансферлар ойнаси вақтида сербиялик ҳужумчини ўз сафига қўшиб олмоқчи. "Насаф" ажойиб тўпурар ҳужумчи — Андрея Калуджеровични олиб келяпти. Футболчи бугун Ўзбекистонга келади. Сифатли легионер. Ҳақиқий ҳужумчи. Ёзда Сербия Суперлигасининг "Пролетер" жамоасига ўтиб, 2 турда гол уришга ҳам улгурганди. Фаолияти давомида 150та гол урган ҳужумчи. "Турон" Калуджерович билан узоқ музокара ўтказиб, якунда келишолмаганди. Андрея "Насаф" билан дедлайнга 2 кун қолганда ниҳоят келишди. Қимматроқ, лекин сифатли легионер. Боян Матичдан икки карра зўр. Буни сербияликлар ҳам тасдиқлашди", - деб ёзади Шаҳбоз Беғамов твиттердаги ўз саҳифасида.