Саудия Aрабистонининг "Aл-Насср" клуби шарафини ҳимоя қилаётган легионеримиз Жалолиддин Машарипов расмий дебютини нишонлади. Миллий биринчиликнинг дастлабки туридан ўрин олган "Дамак" жамоасига қарши беллашув пойтахтликларнинг 4:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Машарипов жамоасининг иккинчи голига ассистентлик қилган ҳолда, ўз дебютини янада эсда қоларли бўлишини таъминлади. Ушбу ғалаба натижасида "Aл-Насср" турнир жадвали пешқадамлигини қўлга олди.