Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Ноябрь
2021

Ўзбекистонлик каратэ устаси тарихий финал йўлланмасини қўлга киритди — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
БAAнинг Дубай шаҳри каратэ WKF бўйича катталар ўртасида жаҳон чемпионатига мезбонлик қилмоқда. Мазкур чемпионатда 104 та давлатдан 983 нафар спортчи ғолиблик учун баҳс юритишмоқда. Жаҳон чемпионатида ватанимиз шарафини Ўткам Бекпўлатов ва Дилноза Бакирова мураббийлиги остидаги 15 нафар вакилимиз ҳимоя қилишмоқда. Қувонарлиси, -75 кг вазн тоифасидаги жангларда терма жамоамиз аъзоси, Достонбек Отаболаев финал йўлланмасини қўлга киритди. У ярим финал босқичида AҚШ вакили Томас Скоттни 1:0 ҳисобида мағлуб этди ва ўзбек каратэ оламида ўзига хос янги саҳифа очди. Энди ҳамюртимиз 20 ноябрь куни финалда мисрлик яккакураш устасига қарши олтин медал учун жанг қилади.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *