Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Октябрь
2022

Темур Кападзе: "Нимага "Олимпик" футболчилари бўш келиши керак, майдонда ҳамма тенг" — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q

0
Суперлиганинг 23-тури доирасида "Олимпик" сафарда "Навбаҳор" билан 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар устози Темур Кападзе қуйидаги фикрларни билдириб ўтди. – Наманганда ўйнаш осон эмас. Доим мухлислар стадионни тўлдириб ўтиришади. Бунга қарамасдан биз яхши ўйин кўрсатдик. Ҳар тарафлама ғалаба учун ҳақли эдик, деб ўйлайман. Афсус гол қўйиб юбордик. Менимча, у баҳслашадик вазият. Жарима зарбаси бормиди йўқми? Ҳакам жонли деворни ҳам 11 метрга сурди. Умуман олганда, йигитлар яхши ўйин кўрсатди. Футболчилар бунақа мухлислар ичида ўйнаб катта тажриба тўплашди. – Футболчилар атрофдагилар билан кўп тортишиб юбормаяптими? "Ким тортишяпти? Сизларга шундай кўрингандир. Ҳозир улар ўтиш ёшида, бундай ҳолатлар бўлиб туради. Агар камчиликлар бўлган бўлса, уларга тушунтирамиз. Улар ҳам бўш келмайди. Нимага бўш келиши керак? Майдонда барча тенг. Керакли пайтда тортишиш керак, фақат одобни сақлаган ҳолда", - деди мураббий.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *