Футбол бўйича ЖЧ—2022 1-турида АҚШ ва Уэльс терма жамоалари 21 ноябрь, душанба куни ўзаро тўқнаш келди. Учрашувнинг 36-дақиқада Тимоти Веа америкаликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Бунга уэлсликлар 72-дақиқага келиб жавоб берди: Гарет Бэйл пенальтини муваффақиятли амалга ошириб, мувозанатни тиклади. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади. Гуруҳнинг бошқа ўйинида Англия терма жамоаси Эронни 6:2 ҳисобида мағлубиятга учратганди. Шу тариқа 1-турдан кейин Англия гуруҳда яққол етакчига айланди. Ундан кейинги ўринларда АҚШ ва Уэльс боряпти (1 очкодан), Эрон эса сўнгги поғонани банд этган. ЖЧ—2022 1-тур баҳси АҚШ — Уэльс 1:1 Голлар: 1:0 – 36 Веа, 1:1 – 82, пенальти Бэйл. АҚШ: Тернер, Дест (Йедлин, 74), Рим, Симмерман, Робинсон, Адамс, Маккенни (Ааронсон, 66), Муса (Акоста, 75), Пулишич, Веа (Моррис, 88), Саржент (Райт, 74). Уэльс: Ҳеннесси, Робертс, Дэвис, Родон, Мифем, Уильямс (Жонсон, 79), Ампаду, Рэмзи, Уилсон (Томас, 90), Бэйл, Жеймс (Мур, 46). Огоҳлантиришлар: Дест (11), Маккенни (13), Бэйл (40), Мифем (45), Рим (51).