Шахмат бўйича нуфузли турнир: Нодирбек ва Жаҳовирда дуранг, турнир жадвалидаги вазият — Бизга қўшилинг: ???? https://t.me/joinchat/AAAAADwt0NGCRoONT4f1_Q
Нидерландияда ўтаётган шахмат бўйича нуфузли мусобақанинг 10-тури якунига етди. Маълумки, Нодирбек Абдусатторов мастерс гуруҳидаги ажойиб иштироки билан барчанинг диққат-марказида бўлиб турибди. Ушбу турда у асосий рақибларидан бири хитойлик Динг Лирен билан муроса кўчасини танлади. 10-турдан кейин Абдусатторов 7 очко билан ҳамон пешқадамликни давом эттирмоқда. Челленжерлар гуруҳи ғолиблиги учун курашаётган Жавоҳир Синдоров ҳам бу гал дуранг қайд этди. Мезбон Эрвин ЛʼАми билан кечган беллашувдан сўнг Синдоров 6.5 очко билан учинчи ўринни банд этиб турибди. Бугун мусобақа доирасида дам олиш куни ҳисобланади. Баҳслар 27 январдан бошлаб давом эттирилади.