Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2024

Баҳодир Жалоловнинг эҳтимолий рақиби номи маълум бўлди

0

Фото: Boxen1

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов 17 февраль куни Фьюри—Усик ўртасидаги жанг оқшомида рингга чиқиши маълум қилинганди.

Жалолов кубалик боксчи Луис Ортисга қарши жанг қилиши мумкин. Бу ҳақида Boxen1 сайти хабар бермоқда. Ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумотлар берилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Баҳодир сўнгги бор 17 ноябрь куни “Ҳумо Арена”да бўлиб ўтган бокс оқшомида Крис Томпсонга қарши рингга кўтарилиб, 1-раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонганди.

Ортис эса 13 январь куни Франсиско Кордерони мағлуб этган. 44 ёшли Ортис фаолияти давомида 39 та жанг ўтказиб, 34 тасида ғалаба қозонган (шундан 28 тасида нокаут эвазига) ва 3 марта мағлубиятга учраган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *