Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2024

Роберто Манчини пенальтилар серияси якунига етмасдан, трибунани тарк этгани учун узр сўради

0
Саудия Арабистони бош мураббийи Роберто Манчини Жанубий Кореяга қарши баҳсдаги пенальтилар серияси якунланмасидан олдин трибунани тарк этгани учун узр сўради.

Саудия Арабистони Осиё Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган баҳсда Жанубий Кореяга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва мусобақани тарк этди.

Сами ал-Нажи пенальтини амалга оширганидан сўнг, италиялик мутахассис зарбани қайтишда дарвозабон чиқиб кетганини иддао қилиб, ВАР аралашувини талаб қилди. Ўзи истаган нарсага эриша олмаган Манчини трибунани тарк этиб, жамоаларнинг сўнгги зарбаларини кўрмади.

Узр сўрайман. Барчаси тугади деб ўйлагандим. Ҳеч кимга ҳурматсизлик қилмоқчи эмасдим. Футболчиларимга раҳмат демоқчиман.
Жамоа сифатида ўсишга эришдик. Биз бутун ой давомида бирга ишладик, бу энг муҳими эди
”, — дейди Манчини.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *