«Интер» «Кремонезе»ни йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)
Италия А Сериясининг 6-туридан ўрин олган «Интер» ва «Кремонезе» ўртасида баҳс бўлиб ўтди ва якунда мезбонлар йирик 4:1 ҳисобида мағлуб этди.
Мезбонлар томонидан киритилган тўрт голга Лаутаро, Бонни, Димарко ва Барелла муаллифлик қилди. Шунингдек, Бонни бу учрашувда учта ассист муаллифи бўлди. Меҳмонларнинг ягона голини эса 87-дақиқада Боназзоли киритди.
Мазкур натижадан сўнг миланликлар 12 очко билан вақтинча пешқадам бўлиб олди. «Кремонезе» эса 9 очко тўплаган ҳолда 8-поғонадан жой олган. Қайд этиш лозим, лига дебютанти бу мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди.
А Серия. 6-тур
Интер — Кремонезе 4:1
Голлар: Лаутаро 6, Бонни 38, Димарко 55, Барелла 57 — Боназзоли 87.
Интер: Зоммер, Аканжи, Де Врей, Бастони (Аугусто 61), Думфрис (Энрике 53), Фраттези, Барелла, Мхитарян (Диуф 75), Димарко, Бонни (Эспозито 61), Лаутаро (Сучич 75).
Кремонезе: Силвестри, Чеккерини (Файе 58), Баширотто, Бьянкетти, Флориани Муссолини (Барбиери 74), Грасси, Бондо, Васкес (Варди 58), Д. Пеццелла, Йонсен (Вандепутте 46), Санабрия (Ф. Боназзоли 57).
Огоҳлантиришлар: Сучич 84 - Д. Пеццелла 86.