Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Муҳаммад Салоҳ танқидларга қарши қатъий жавоб йўллади

0

«Ливерпул»нинг тажрибали ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ сўнгги ҳафталарда ОАВ ва мухлислар томонидан билдирилаётган танқидларга бефарқ қолмаяпти. У нафақат жавоб қайтармоқда, балки ўз мақомини аниқ ва очиқ баёнотлар билан мустаҳкамламоқда.

33 ёшли вингер ҳозирги пайтда Премьер-лигада фаол тарзда тўп суриб турган футболчилар ичида энг кўп гол урган ўйинчи сифатида қайд этилади — унинг ҳисоби 190 та гол билан бошқалардан анча олдинда. Бу кўрсаткич Салоҳни лиганинг сўнгги ўн йилликдаги энг самарали ҳужумчилардан бири сифатида яна бир бор намоён қилади.

Унинг айтишича, барча футболчиларга, жумладан Эрлинг Ҳоландга ҳам чуқур ҳурмат билан қарайди. Бироқ у барча танқидларга қарамасдан, айни пайтда АПЛнинг энг яхши тўпурари айнан ўзи эканини таъкидлаб ўтди.

«Ҳаммага ҳурматим баланд. Ҳоландни ҳам қадрлайман. Лекин бир нарсани очиқ айтаман — ҳозир Премьер-лиганинг энг яхши тўпурари менман. Эрлинг ҳали бу босқичга етмаган. Албатта, у бунга албатта эришади, буни истайман ҳам. У бундан хурсанд бўлади. Биз ўзаро ҳурматга эгамиз, у буни яхши билади.

Бироқ шунга қарамай, айнан мен ОАВ ва мухлислар олдида мунтазам равишда ўзимни оқлашга мажбур бўлаяпман. Буни тушуна олмайман», — деди Салоҳ «Лидс»га қарши 3:3 ҳисобида якунланган учрашувдан сўнг. Ушбу ўйинни у захирада ўтказди.

Таъкидлаш жоизки, Ҳоланд АПЛда 112 та ўйинда 100 та гол киритишга муваффақ бўлган. Бу эса унинг келажакда лиганинг бош тўпурарларидан бирига айланиш эҳтимолини янада кучайтиради.

Салоҳнинг бу қатъий баёноти унга бўлган муносабат, танқид ва босимлар фонида янада қизғин муҳокамаларга сабаб бўлиши шубҳасиз. Аммо бир нарса аниқ — у ўз мероси, статистикаси ва тўпурарлик мақомини ҳимоя қилишдан қайтмайди ва бу ўзига хос футболчи характери сифатида яна бир бор намоён бўлди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *