Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025

Руни: Салах ўз меросини барбод қилмоқда

0
Манчестер Юнайтед ва Эвертон клубларининг собиқ ҳужумчиси Уэйн Руни "Ливерпул" юлдузи Муҳаммад Салах ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Салах клубдаги ўз меросини барбод қилмоқда.

Ҳозирда у нотўғри қарорлар қабул қилмоқда. Бош мураббий Слот бу вазиятни яхшилаб таҳлил қилиши керак", - деди инглиз футболчиси Sky Sports нашрига.

Бундан аввалроқ мисрлик ҳужумчи "Ливерпул"даги ҳолатидан норози эканлигини маълум қилган эди. Англия Премьер-лигасининг жорий мавсумида 33 ёшли Салах 13 ўйинда майдонга тушиб, 4 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *