Балотелли энг қийин ҳимоячиларни айтди
Ҳозирда Тьяго Силва Бразилиянинг "Флуминенсе" клубида тўп сурмоқда, Серхио Рамос эса яқинда Мексиканинг "Монтеррей" клубини тарк этди. "Аввало, шуни айтишим керакки, асосий муаммо ўзимда эди.
Агар менинг жисмоний ва руҳий ҳолатим яхши бўлса, мен учун ўтиб бўлмас ҳимоячилар йўқ эди. Шунга қарамай, Тьяго Силва ва Серхио Рамосни алоҳида таъкидлашим мумкин.
Улар барча жиҳатларга эга эди", – деди Марио Балотелли pianetamilan.it нашрига берган интервьюсида. Ҳозирда Марио Балотелли профессионал шартномага эга эмас ва Италиянинг Брейша шаҳридаги маҳаллий жамоалардан бирида шуғулланмоқда.
