Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025

Барбоза Сафоновнинг Шевальедан устун жиҳатларини айтди

0
Машҳур футбол агенти Паузу Барбоза ПСЖ дарвозабонлари Матвей Сафонов ва Люка Шевальени таққослади. Сўнгги тўртта учрашувда парижликлар сафида айнан Сафонов майдонга тушди, ҳолбуки у мавсумни иккинчи рақамли дарвозабон сифатида бошлаганди.

Россиялик посбон рақибининг жароҳатидан кейин кўпроқ ўйин амалиётига эга бўлди ва Шевалье сафга қайтгач ҳам асосий таркибдан тушиб қолмади. Барбозанинг таъкидлашича, иккаласи ҳам кучли дарвозабон, бироқ Сафонов ўйинда ишончлироқ ҳаракат қилади ва техник кўникмалари яхшироқ ривожланган.

Агент мисол тариқасида унинг оёқда ўйнаши кучли эканини, жарима зарбалари пайтида тўғри позиция танлай олишини ҳамда 11 метрлик жарима зарбасини қайтариш қобилияти алоҳида маҳорат талаб қилишини қайд этди. Бу ҳақда Барбозанинг сўзларини RB Sport келтирди.

Эслатиб ўтамиз, чоршанба куни кечқурун Матвей Сафонов Қитъаларо кубок финалида қаҳрамонга айланди. У ўйиндан кейинги пенальтилар сериясида тўртта зарбани қайтарди ва ПСЖ соврин учун баҳсда «Фламенго»ни мағлуб этди.

Матвей Сафонов 2024 йил ёзидан буён ПСЖ шарафини ҳимоя қилиб келади.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *