Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025

Челси ва Арсенал Ювентус юлдузи Йилдиз билан музокара олиб бормоқда

0
Англиянинг етакчи клублари Ювентус ҳужумчиси Кенан Йилдиз учун курашни давом эттирмоқда. Турин клуби раҳбарияти 20 ёшли футболчини шартномани яхшиланган шартларда узайтиришга кўндиришга уриниб кўрмоқда, бироқ Премьер-лига вакиллари туркиялик иқтидор эгасини ўз сафига оғдириш ҳаракатидан воз кечмаяпти.

Caught Offside хабарига кўра, Лондоннинг Челси ва Арсенал клублари футболчининг агентлари орқали у билан музокаралар олиб бормоқда. Ҳужумчи эса келажаги борасида ҳали якуний қарорга келмаган.

Transfermarkt портали Кенан Йилдизнинг бозор қийматини 75 миллион еврога баҳолаган. Жорий мавсумда туринликлар ҳужум чизиғининг етакчиси 21 учрашувда 6 та гол ва 6 та голли узатма қайд этган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *