Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025

Манчестер Сити футболчини Байердан муддатидан олдин қайтаради

0
Ҳужумкор ярим ҳимоячи Клаудио Эчеверри яқин орада Леверкузеннинг Байер клубини тарк этиши кутилмоқда. “Фармацевтлар” 19 ёшли аргентиналик футболчини август ойида Манчестер Ситидан ижарага олганди, бироқ у асосий таркибдан мунтазам жой ола билмади.

Журналист Флориан Плеттенберг хабарига кўра, ижара шартномаси муддатидан олдин бекор қилиниши эҳтимоли юқори: клублар битимни тўхтатиш шартларини муҳокама қилмоқда. Эчеверри Байер сафида 11 учрашувда майдонга тушди, бироқ атиги уч бор асосий таркибда ўйинни бошлаган.

Унинг ҳисобида битта голли узатма бор. 2024 йил бошида Манчестер Сити истиқболли футболчини Ривер Плейтдан 18,5 миллион евро эвазига сотиб олган эди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *