Лапорта «Реал»ни айблади: «Бизга қарши нопок усуллар қўлланмоқда»
«Огоҳлантирмоқчиман: ютуқларимиз кўп ҳасадни келтириб чиқармоқда. Улар ҳақиқатан ҳам пасткашона тарзда жавоб қайтармоқда, ҳар қандай ахлоқий меъёрларни писанд қилмай, турли нопок усуллардан фойдаланмоқда.
Ўйлайманки, қайси клуб ҳақида гапираётганимни ҳамма тушунади. Бизга доимий равишда обрўсизлантиришга уринишяпти.
Гап ўша даҳшатли теледастур ортида турган одамлар ҳақида кетмоқда: у ерда ёлғон тарқатишади ва жамоатчилик фикрига таъсир ўтказишга уринишади», — дея Лапортанинг сўзларини Diario AS нашри келтиради. Айни пайтда «Барселона» Ла Лига турнир жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва «Реал»ни тўрт очкога ортда қолдирмоқда.
