Тео Эрнандес: Модрич даҳодир, у билан Реалда ўйнаганмиз
Тео ва Модрич бир пайтлар Мадриднинг «Реал» клубида бирга тўп сурган. «Мен Бартесагини табрикладим ва «Реал»да бирга ўйнаган Модрични қучоқладим.
У даҳодир, у бошқа даражада ўйнайди», — дея Эрнандес сўзларини келтиради La Gazzetta dello Sport. Бироқ Теонинг ташрифи «Милан» учун омадли якунланмади: жамоа «Наполи»га 0:2 ҳисобида ютқазиб, Италия Суперкубогини тарк этди.
