Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025

Винисиус атрофидагилар "Реал" билан келишишга шошилмаяпти

0
Мадриднинг "Реал" клуби ва Винисиус Жуниор ҳали ҳам шартномани узайтириш бўйича келишувга эришгани йўқ. 25 ёшли футболчининг амалдаги битими яна бир ярим йилдан кейин якунланади.

Бу эса жорий мавсум тугагач, юлдуз футболчини сотиб юбориш эҳтимоли борлиги ҳақидаги миш-мишларни кучайтирмоқда. Журналист Мигел Анхель Диас маълумотига кўра, Винисиус атрофидагилар "қаймоқранглилар" билан музокара олиб боришга шошилмаётганини очиқ билдириб қўймоқда.

Томонлар келишув шартларини мувофиқлаштиришда қийналиши мумкин. Transfermarkt портали Винисиус Жуниорнинг бозор қийматини 150 млн евро деб баҳолаган.

Ҳужумчига Саудия Арабистони клублари ҳамда Европанинг топ чемпионатларидаги гранд жамоалар қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *