Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025

Аршавин Алонсо қўл остидаги "Реал" ўйинини баҳолади

0
Лондоннинг "Арсенал" клуби ва Россия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Андрей Аршавин Мадриднинг "Реал" жамоаси бош мураббийи Хаби Алонсо қўл остидаги ўйин ҳақида фикр билдирди. "Алонсонинг "Байер"даги футболини ҳозир ҳатто яқин ҳам кўринмаяпти.

Голлар футболчиларнинг индивидуал маҳорати эвазига урилаяпти. Шу сабаб "Барселона" "Реал"дан устун", — деди Аршавин "Матч ТВ" телеканали эфирида.

Испания чемпионати турнир жадвалида "қироллик" клуби 42 очко билан иккинчи ўринда бормоқда ва "Барселона"дан тўрт очкога ортда қолмоқда. Ла Лиганинг навбатдаги ўйинида "қаймоқранглилар" Севильянинг "Бетис" жамоасига қарши майдонга тушади.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *