Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30
31

Жейк Пол Энтони Жошуанинг атоҳалокатига қандай муносабат билдирди?

0

Америкалик блогер ва профессионал боксчи Жейк Пол собиқ жаҳон чемпиони Энтони Жошуа иштирокида юз берган фожиали автоҳалокат юзасидан ўз муносабатини билдирди.

Пол ижтимоий тармоқларда қолдирган баёнотида ушбу воқеа ҳар қандай спорт рақобатидан ҳам оғирроқ эканини таъкидлади. У ҳалок бўлган мураббийлар хотирасига ҳам алоҳида тўхталиб ўтди.

«Ҳаёт боксдан анча муҳим. Кевин Латиф ва Сина Гхамининг руҳи шод бўлсин. Уларнинг оила аъзолари, яқинлари ва, албатта, Энтони Жошуа учун ибодат қиламан», — дея ёзди Жейк Пол.

Маълумот учун, бу икки спортчи ўртасида яқинда ўтган жанг катта шов-шувларга сабаб бўлган эди. Ўша баҳсда Энтони Жошуа Жейк Полни олтинчи раундда нокаутга учратган.

Фожиали воқеа эса бутун бокс жамоатчилигини чуқур қайғуга солиб, спорт оламида ҳамдардлик кайфиятини кучайтирди.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *