Капелло "Интер" учун хавфли жиҳат нимада эканини айтди
Италиялик тажрибали мураббий Фабио Капелло жорий мавсумда "Интер"нинг ҳужумдаги самарадорлигини таҳлил қилди. Миланликлар 35 та гол уриб, бу кўрсаткич бўйича энг яқин таъқибчи "Милан"дан (27) анча олдинда бормоқда. Бироқ Капеллонинг фикрича, бу ерда асосий масала гол сони эмас, уларнинг қай тарзда ва кимга урилаётгани. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассис таъкидлашича, чемпионат одатда урилган ва ўтказиб юборилган голлар нисбатини энг яхши ушлаган жамоа томонидан ютилади. "Интер"нинг 35 та голи аъло натижа, 14 та ўтказиб юборилган тўп ҳам ёмон эмас. Аммо Капелло муаммо сифатида голларнинг “тақсимоти”ни кўрсатди: унингча, "Интер" аутсайдерлар дарвозасига кўп гол урмоқда, бироқ кучли рақибларга қарши учрашувларда тез-тез қоқилмоқда.
Айни пайтда "Интер" А Серия турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
