Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2
3
4
5
6
7
8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Голсиз, аммо таранг ўйин: «Брентфорд» ва «Тоттенҳэм» дуранг қайд этди

0

Англия Премьер-лигасининг 19-тур учрашувида «Брентфорд» ва «Тоттенҳэм» ғолибни аниқлай олмади — баҳс 0:0 ҳисобида якунланди.

Учрашувни «Брентфорд» дадил бошлади: мезбонлар юқори прессингга ўтиб, тўпни кўпроқ назорат қилди ва ҳужумларни асосан қанотлар орқали кучайтирди. 5-дақиқада Шаде яқин масофадан дарвозани ишғол қилгандек бўлди, бироқ ҳакам офсайд қайд этиб, голни бекор қилди.

«Тоттенҳэм» эса эҳтиёткорроқ ҳаракат қилди ва тезкор қарши ҳужумларга таянди. Ришарлисон ҳамда Одоберт узоқ паслардан фойдаланишга уринди, аммо мезбонлар ҳимояси вазиятларни назоратда ушлади. Биринчи бўлимда жамоалар кўпроқ марказда кураш олиб борди, хавфли вазиятлар кам бўлди.

Иккинчи бўлимда ўйин янада кескинлашиб, қоида бузилишлари кўпайди. «Асаларилар» («Брентфорд») заҳирадан тушган футболчилар ҳисобига босимни оширди. Энг хавфли эпизод 64-дақиқада юз берди: Янелтнинг яқин масофадан бош билан йўллаган зарбасини дарвозабон Викарио қайтарди.

«Шпорлар» жавобан стандарт вазиятлар ва узоқдан зарбалар билан рақибни безовта қилишга ҳаракат қилди. Кудус ва Порро ўйинни кескинлаштиришга уринди, бироқ якунловчи зарбаларда аниқлик етишмади. Якунда «Брентфорд» кетма-кет бурчак зарбалари орқали босимни кучайтирса-да, лондонликлар ҳимояси бардош берди. Якуний ҳуштак голсиз дурангни қайд этди — бу натижа жамоаларнинг турнир жадвалидаги ўрнига сезиларли таъсир кўрсатмади.

Брентфорд — Тоттенҳэм 0:0
Брентфорд — Келлеҳер, Кайоде, Айер, Коллинз, Ҳенри, Ярмолюк (Йенсен, 80), Ҳендерсон, Янелт, Люис-Поттер, Тиаго, Шаде (Нелсон, 80).
Тоттенҳэм — Викарио, Порро, Ромеро, ван де Вен, Спенс, Бентанкур, Палиня (Тел, 80), Грей, Қуддус, Одобер (Коло-Муани, 67), Ришарлисон.
Огоҳлантиришлар: Ҳендерсон (58), Палиня (60), Викарио (69).















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *