Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Райо Вальекано» «Атлетико» вингери Карлос Мартинни ижарага олди

0

Мадриднинг «Атлетико» клуби қанот ҳужумчиси Карлос Мартин «Райо Вальекано»га ижара асосида ўтди. Клуб расмий сайти хабарига кўра, футболчи 2026 йил ёзигача «Райо» сафида тўп суради. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

23 ёшли Карлос «Атлетико» академияси тарбияланувчиси бўлиб, ҳозирча асосий таркибда мунтазам ўйин амалиётига эга эмас. Жорий мавсумда у бош жамоа сафида 2 учрашувда жами 66 дақиқа майдонга тушган, умумий ҳисобда эса «матрасчилар» таркибида 8 марта ўйнаган.

Ўтган мавсумни Мартин «Алавес»да ижарада ўтказиб, 27 ўйинда 2 та гол урди ва 2 та голли узатма берди. 2023/2024 йилги мавсумда эса у «Мирандес» сафида 40 учрашувда 15 та гол ва 3 та ассист қайд этган.

Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 2,5 миллион еврони ташкил этади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *