ПСЖ Диоманде учун РБ Лейпцигдан 100 млн евро сўралмоқда
РБ Лейпцигнинг 19 ёшли вингери Ян Диоманде фаолиятини Францияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Журналист Бен Жейкобс хабарига кўра, футболчини таркибига қўшиб олиш вариантини ПСЖ жиддий кўриб чиқмоқда. Бироқ немис клуби қишда ивуар футболчисини қўйиб юборишга шошилмаяпти ва унинг нархини 100 миллион евроға баҳоламоқда.
Диомандѐга АПЛ клублари ҳамда "Бавария" ҳам қизиқиш билдираётгани айтилиб ўтилмоқда. Шу билан бирга, бошқа даъвогарлар вингернинг қийматини 60 миллион евро атрофида кўрмоқда. Манбаларга кўра, ёш футболчининг Лейпцигдан кетиши ёзги трансферлар даврига кўпроқ яқин.
Диоманде 2025 йил ёзида "Леганес"дан РБ Лейпцигга 20 миллион евро эвазига ўтганди. Унинг шартномаси 2030 йил 30 июнгача амал қилади. Жорий мавсумда ивуар футболчи немис клуби сафида 16 ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 4 та ассист қайд этди. Transfermarkt портали Диомандѐни 45 миллион евроға баҳолаган.
