Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

«Бавария» Боейни қишда сотиш эҳтимолини инкор этмади

0

Мюнхеннинг «Бавария» клуби ўнг қанот ҳимоячиси Саша Боей қишки трансфер ойнасида жамоадан кетиши мумкин. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

25 ёшли футболчи асосий таркибда мунтазам ўйнай олмаяпти. Клуб спорт бўлими раҳбари Макс Эберл январда франсуз легионер билан хайрлашиш вариантини ҳам кўриб чиқаётганини тасдиқлади.

«Хироки [Ито] ва Фонзи [Алфонсо Дэвис] қайтди — энди бизда жуда кўп юқори савиядаги қанот ҳимоячилари бор. Шу сабаб бир-икки футболчига ўйин амалиёти топиш қийинлашиши мумкин. Эҳтимол, таркиб бўйича айрим ўзгаришларни ўйлаб кўриш мантиқий. Ҳозир 6 январ, трансфер ойнаси ёпилишига ҳали анча вақт бор», — Bayern & Germany Эберлнинг Боей келажаги ҳақидаги саволга жавобини келтиради.

Аввалроқ латералга «Кристал Пэлас» ва «Галатасарай» қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган. Transfermarkt портали Боейни 15 млн еврога баҳоламоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *