Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Январь
2026
1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Алиссон Дёкерешдан беш баробар кўп тўпга тегди

0

АПЛнинг 21-тури доирасида бўлиб ўтган «Арсенал» – «Ливерпуль» учрашувида мухлислар гол кўрмади. Лондон ва мерсисайдликлар 0:0 ҳисобида дуранг қайд этди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.

«Канонирлар» ҳужумчиси Виктор Дёкереш бу сафар ҳам ўзини яққол кўрсата олмади: у бутун ўйин давомида дарвозага бирорта зарба бермади. Швециялик футболчи атиги 8 марта тўпга тегди, меҳмонлар дарвозабони Алиссон Бекер эса 40 та тегиниш билан ундан роппа-роса беш баробар кўп кўрсаткич қайд этди.

27 ёшли форвард 64-дақиқада захирага олинди. Дёкереш ўтган ёзда Лиссабондаги «Спортинг»дан «Арсенал»га қарийб 66 млн евро эвазига келиб қўшилган.

Микел Артета жамоаси АПЛ жадвалида пешқадам бўлиб турибди ва энг яқин таъқибчиларидан 6 очко олдинда бормоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *